Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари ташкил этилади
2024 йил 1 июлдан бошлаб Компания томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги асосида тақдим этилади.
Президент 14 март куни «Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлик уюшмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 июлдан бошлаб Компания томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги асосида тақдим этилади.
Экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат томонидан тақдим этилаётган субсидия ва преференциялар Тарифлар ва савдо бўйича бош битимга (ГАТТ) ҳамда Субсидиялар ва компенсация чоралари тўғрисидаги битимга (АСCМ) мувофиқлаштирилади.
Савдо-саноат палатаси Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузуридаги Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг бошқарувини вақтинчалик амалга оширади.
Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари ташкил этилади.