3 Yanvar 2023, 10:00 Iqtisod

Сирдарёга лапароскопия аппаратлари келтирилди

Вилоятда ноябрь–декабрь ойларида 365 та операция ўтказилди.

Сирдарёга лапароскопия аппаратлари келтирилди

Сирдарёнинг қатор туманларига 2022 йил охирида сўнгги русумдаги лапароскопия аппаратлари келтирилди.

Қайд этилишича, Гулистон, Боёвут ва Оқолтин, Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаларининг шошилинч тез ёрдам бўлимларига жиҳозлар етказилган. Бу эса бемор танасини имкон қадар кичик ўлчамда кесган ҳолда, катта ҳажмдаги жарроҳлик амалиётини кам вақт ва кам харажат билан самарали бажариш имконини беради.

«Лапароскопнинг ўрни шошилинч жарроҳлик амалиётларида жуда муҳим. Чунки авария пайтида қорин бўшлиғи ёпиқ жароҳати олинганда нафақат операция, балки унинг диагностикасида ҳам катта аҳамиятга эга», — дейди жарроҳ Шароф Соатмуродов.

Сирдарё вилоятида ноябрь–декабрь ойларида 365 та операция ўтказилди, жарроҳлик амалиётидан кейин беморлар эрта соғайиши, тез юриб кетиши ҳолатлари кузатилган. Лапароскопия аппаратида операциялар узоқ давом этмаслиги ҳам таъкидланди.

Mashhur yangiliklar