Сергелидаги портлашда шикастланган BYD автомобиллари утилизация қилинади
Автомобилларни етказиб бериш бўйича барча мажбуриятлар шартномада кўрсатилган муддатларда бажарилади.
Тошкентдаги божхона омборида содир бўлган портлашда шикастланган барча BYD автомобиллари утилизация қилишга юборилади.
Сергелидаги портлаш вақтида омборхона яқинида бўлган BYD электромобилларига ҳам зарар етгани тасвирланган видео эълон қилинганди.
«Сизга шуни маълум қиламизки, барча шикастланган автомобиллар утилизация қилишга юборилади, зеро бу хавфсизлик ва атроф-муҳитни сақлаш нуқтайи назаридан муҳимдир. Автомобилларни етказиб бериш бўйича барча мажбуриятлар шартномада кўрсатилган муддатларда бажарилади», — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, компания портлаш сабаблари бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётгани ва якуний эксперт хулосаси йўқлиги сабабли, ҳодисага электр транспорт воситаларининг алоқадорлиги ёки бошқа фактлар ҳақидаги маълумотларни тарқатмасликни сўраган.
Тошкент шаҳри Сергели туманидаги «Қурувчилар» даҳасида Интер Логистиcс МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш ва ёнғин 28-центябр куни тунда содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жабрланганларнинг умумий сони 163 кишини ташкил этди, бир нафар ўсмир ҳодиса оқибатида вафот этди. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» ва ”б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.