28 May 2024, 08:17 Iqtisod

Россия ва Ўзбекистон 500 млн долларлик инвестиция жамғармасини тузади

Бунда Россиянинг улуши 400 миллион доллар бўлади ва маблағлар аллақачон ажратилгани таъкидланмоқда.

Россия ва Ўзбекистон 500 млн долларлик инвестиция жамғармасини тузади

Россия ва Ўзбекистон истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш учун 500 миллион долларлик қўшма сармоя фондини тузмоқда, деди Россия президенти Владимир Путин Тошкентга расмий ташрифи чоғида.

«Ўзбекистонда икки мамлакат минтақалари иштирокида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш учун умумий ҳажми 500 миллион доллар бўлган махсус инвестиция жамғармаси ташкил этилмоқда. Бунда Россиянинг улуши 400 миллион доллар бўлади», деди Путин.

Унинг сўзларига кўра, маблағлар ажратилган ва тайёрланган, фақат «техник деталлар» қолмоқда. «Яқин кунларда бу маблағлар республика иқтисодиёти реал секторининг турли соҳаларига йўналтирилади», деди Путин.

Mashhur yangiliklar