16 Iyun 2023, 18:07 Iqtisod

Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш 2023 йилнинг IV чорагидан бошланади

Ўзбекистон ҳукумати ва «Газпром» ўртасида Россия газини мамлакатга етказиб бериш бўйича шартнома, шунингдек, республика газ узатиш тизимини газни қабул қилишга тайёрлаш бўйича «йўл харитаси» имзоланди.

Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш 2023 йилнинг IV чорагидан бошланади

Россия газини Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали экспорт қилиш бўйича Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумида шартнома имзоланди ва унга мувофиқ газ етказиб бериш 2023 йилнинг тўртинчи чорагидан бошланади.

Вазирликнинг қайд этишича, томонлар Ўзбекистон газ узатиш тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича «йўл харитаси»ни ҳам имзолаган. Ҳужжатларга Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев иштирокида энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Газпром» ОАЖ бошқаруви раиси Алексей Миллер имзо чеккан.

Аввалроқ Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиев мамлакат инфратузилмаси 2024 йилги куз-қиш мавсумида Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш учун тайёр бўлишини айтганди. 16 май куни Қозоғистон ҳукумати йиғилишида Энергетика вазирлиги раҳбари Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзит қилиш имконияти бўйича музокаралар «етарлича конструктив тарзда» кетаётганини айтган.

Mashhur yangiliklar