Президент бензин ва дизель захирасини шакллантириш бўйича топшириқ берди
Ёқилғи олиб келувчи тадбиркорларга айланма маблағ учун кредитлар ажратилиши белгиланди.
Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга ҳозирдан бензин ва дизель захирасини шакллантириш вазифасини топширди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ёқилғи олиб келувчи тадбиркорларга айланма маблағ учун кредитлар ажратилиши белгиланди.
Яратилган шароитлар туфайли Ўзбекистонга шу йилнинг ўзида 5 мингта электромобиллар олиб келингани таъкидланди. Энди улар учун ҳудудларда етарли инфратузилма яратиш лозим.
Бу борада келгуси уч йилда 3,5 мингта қувватлаш қурилмаларини ўрнатиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниб, имтиёзлар берилган. Вилоят ҳокимларига жорий йилнинг ўзида 900 та қувватлаш қурилмалари ўрнатилишини таъминлаш топширилди.
Умуман, тармоқ мутасаддилари олдига энергетика соҳасида иш сифатини таъминлаш, тартиб ва интизомни кучайтириш вазифаси қўйилди. Йиғилиш якунида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.