13 Iyun 2023, 17:45 Iqtisod

OTP банк Ипотекабанкни сотиб олди

OTP банк Ўзбекистон ҳукумати билан келишилган харид суммасини 13 июнь куни ўтказиб берган.

OTP банк Ипотекабанкни сотиб олди

«Ипотекабанк»нинг Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли акциялардан 75 фоизи Венгрия компанияси ҳисобланган OTP Bank’га сотилди. Банкнинг қолган 25 фоиз акцияси 3 йиллик муддатда сотиб олинади. Бу ҳақда банк расмий саҳифасида хабар берилди.

ОTP Bank 2020 йил охиридан бери Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат банк секторини хусусийлаштиришда иштирок этиш имкониятлари бўйича музокаралар олиб бораётганди. Банкнинг Ўзбекистон бозорига кириб келиши 2020 йилнинг июлидаёқ маълум бўлган эди. Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сияртонинг Тошкентга ташрифи чоғида сўз очилган эди.

2022 йилнинг апрелида эса ОТP Bank банки Ўзбекистондан битимни кечиктиришни сўраганди ва кечикишга Украинадаги уруш сабаб қилиб келтирилганди. 2022 йилнинг декабрь ойига келиб Тошкентда банкнинг Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли акцияларининг 100 фоизи (умумий банк акциялардаги улуши тахминан 98 фоиз) OTP Bank томонидан сотиб олиниши юзасидан олди-сотди шартномаси имзоланганди.

Бугун молиявий амалиёт муваффақиятли якунланган ва OTP Bank «Ипотекабанк»нинг қонуний назорат органига айланган. Натижада, OTP Bank «Ипотекабанк»нинг 73,41 фоиз эгалиги билан асосий акциядорига ҳамда билвосита банкка тегишли молиявий лизинг билан шуғулланувчи «Ипотека лизинг» ва суғурта хизматларини таклиф қилувчи «Имкон-Суғурта» жамиятларининг эгасига айланган.

Mashhur yangiliklar