4 May 2023, 22:44 Iqtisod

«Onix» ва «Tracker» автомобиллари сотуви тўхтатилгани айтилмоқда

Ҳозирда сотувдаги энг арзон автомобиль 420 млн сўмлик «Malibu». «UzAuto» савдони тўхтатиш орқали автомобиллар нархларини ошириши мумкин.

«Onix» ва «Tracker» автомобиллари сотуви тўхтатилгани айтилмоқда

«UzAuto Motors» ҳеч қандай тушунтиришсиз «Onix» ва «Tracker» учун шартномалар беришни тўхтатди, дея хабар қилмоқда «Autostrada» нашри.

Cобалт ва Лаcэтти сотиб олиш бўйича шартномалар тузиш тўхтаганига олти ой ўтиб, нархи 200 миллион сўмдан юқори бўлган «Onix» ва «Tracker»га шартнома бериш ҳам тўхтаган.

«Одатда шартномалар чиқаришни тугатиш инвентаризация ва кейинчалик нархларнинг ошиши вақтида содир бўлади. Охирги 5 йил ичида «UzAuto Motors» турли баҳоналар билан нархларни оширишдан аввал автомобиллар савдосини тўхтатган», – дейилади хабарда.

Mashhur yangiliklar