25 Mart 2024, 14:52 Iqtisod

Олтин нархи рекорд кўрсаткични қайд этди

Қимматбаҳо металлнинг нархи 1 троя унцияси учун биринчи марта $2210гача ошган.

Олтин нархи рекорд кўрсаткични қайд этди

Олтин нархи ўзининг рекорд кўрсаткичини қайд этди, дея хабар берди «Bloomberg» нашри.

21 март куни олтиннинг глобал нархи 1 троя унцияси учун 2210 долларгача ошиб, навбатдаги тарихий рекорд кўрсаткични қайд этди. Қимматбаҳо металнинг унцияси 2200 доллардан ошди, аммо кейинчалик олтин нархи бироз пасайди.

Ўзбекистон Марказий банки ҳам олтин қуймаларининг нархини белгилади. 1 грам олтин нархи илк бор 900 000 сўмдан ошди. 50 гр қуйманинг нархи 45,2 млн сўм бўлиб турибди. «Bloomberg» эълон қилган хабарда таҳлилчилар қисқа муддатда олтин нархининг 1 троя унцияси учун 2300 долларга қараб кетиши мантиқий эканини таъкидламоқда.

Mashhur yangiliklar