1 Yanvar 2023, 22:56 Iqtisod

Нархлар ўсмоқда: декабрда истеъмол сектори юқорилади

Статқўм 2022 йилнинг сўнгги ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархи ошганини маълум қилди.

Нархлар ўсмоқда: декабрда истеъмол сектори юқорилади

Ўзбекистонда 2022 йилнинг декабрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,2 фоизга ошди.

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил давомида истеъмол секторидаги нархларнинг ўсиш даражаси 12,3 фоизга етган.

2022 йилнинг декабрь ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,7 фоизга ошган.

Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари нархлари 0,8 фоизга ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш 1,1 фоизга ошган.

Mashhur yangiliklar