Метан учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати узайтирилади
Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида метан учун максимал нарх 3350 сўм этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан метан газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати узайтириляпти. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, эндиликда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3350 сўм қилиб белгиланмоқда.
Яъни 1 апрелдан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида жузъий ўзгартишлар билан амал қилади (аввалги нарх 3250 сўм эди).
Бундан аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги айрим газ тўлдириш шохобчаларида 1 апрелдан метан газ нархи ошиши ҳақида эълонлар пайдо бўлган, уларда 1 метр куб газ нархи 3800 сўм бўлиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид хабарлар:
Samarqandda metan “zapravka” 6,6 mlrd so‘mlik gazdan noqonuniy foydalangani aniqlandi Termizdagi “zapravka”larga vaqtincha gaz yetkazib berilmaydi Fargʻonada metan “zapravka” 792,5 mln soʻmlik gazdan noqonuniy foydalangani aniqlandi Andijonda metan gazning maksimal narxi belgilandi 1 июндан метан газнинг энг баланд нархи 3750 сўм этиб белгиланди