Марказий банк муомаладан чиққан 50, 100, 200 ва 500 сўмлик пулларни алмаштириш муддатини узайтирди
Тўлов қобилиятини йўқотган эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларни ҳамда 50 ва 100 сўмлик тангаларни Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказлари орқали қабул қилиш ва алмаштириб бериш давом эттирилади.
Тўлов қобилиятини йўқотган эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларни ҳамда 50 ва 100 сўмлик тангаларни Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказлари орқали қабул қилиш ва алмаштириб бериш давом эттирилади.
2023 йилнинг 1 январигача қобилиятини йўқотган пул белгилари – 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларни амалдаги пул белгиларига алмаштириб олиш мумкин эди. Марказий банк матбуот хизматининг маълум қилишича, муомаладан чиққан ушбу банкнотларни алмаштириш давом этади.
“Тўлов қобилиятини йўқотган, эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларни ҳамда 50 ва 100 сўмлик тангаларни Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказлари орқали қабул қилиш ва алмаштириб бериш давом этади”, – дейилади регулятор хабарида.
Маълум бўлишича, Марказий банк айрим ҳудудларда тўлов қобилиятини йўқотган банкнотларни алмаштириш юзасидан фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олиб тўлов қобилиятини йўқотган банкнотларни алмаштиришни давом эттиришга қарор қилган.
“Барча фуқаролар қўлида қолиб кетган эски намунадаги тўлов қобилиятини йўқотган юқорида кўрсатилган номиналлардаги банкнотлар ва тангаларни Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказларида амалдаги пул белгиларига эркин алмаштириб олишлари мумкинлигини маълум қиламиз”, – дейилади МБ хабарида.
Маълумот учун, 2001-2002 йиллар намуналаридаги 50 сўмлик, 2004 ва 2009 йил намуналаридаги 100 сўмлик тангалар ҳамда 1994 йил намунасидаги 50 ва 100 сўмлик банкнотлар 2019 йил 1 июлгача муомалада бўлган. Шунингдек, 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик, 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар учун бу муддат 2020 йил 1 июлгача белгиланган.