24 Iyul 2023, 18:29 •Iqtisod
Маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга субсидия ажратиш тартиби белгиланди
Касаначиликни ташкил қилган тадбиркорларга бир ойлик ўртача даромади миқдорида 1 марталик субсидия берилади.
Ҳукумат қарори билан Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Унга мувофиқ, касаначиликни ташкил қилган тадбиркорларга Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан фаолиятининг дастлабки 3 ойида бир ойлик ўртача даромади миқдорида 1 марталик субсидия берилади.
Субсидия олиш учун ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида маҳаллий меҳнат органига ёки ЯИДХП (my.gov.uz) портали орқали мурожаат қилиш мумкин. Мурожаатда касаначи маълумотлари, субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварақ ва манзили кўрсатилади. Мурожаат 3 иш кунида кўриб чиқилади.
Soʻnggi yangiliklar
Surxondaryoda 2 mlrd so‘mlik gazdan noqonuniy foydalangan zapravka aniqlandi
27 Noyabr 2024, 19:22O‘zbekistonda hafta oxirida qor yog‘ishi mumkin
27 Noyabr 2024, 18:46O‘zbekistonning Chernogoriyadagi birinchi elchisi tayinlandi
27 Noyabr 2024, 18:04Jamg‘arib boriladigan majburiy pensiya badallarini hisoblashning yangi tartibi tasdiqlandi
27 Noyabr 2024, 17:28Namanganda sex 2,1 mlrd so‘mlik elektrdan noqonuniy foydalangani aniqlandi
27 Noyabr 2024, 16:45Janubiy Farg‘ona kanaliga Damas avtomobili tushib ketdi
27 Noyabr 2024, 16:10Og‘ir kasallikka chalingan mahkumlar jazoni o‘tashdan ozod qilindi
27 Noyabr 2024, 15:34Toshkentdagi ayrim avtobuslar harakati yo‘nalishi vaqtincha o‘zgartiriladi
27 Noyabr 2024, 14:55