13 Aprel 2023, 18:06 Iqtisod

Картадан картага пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилиши ҳақидаги хабар рад этилди

Маълумотларга кўра, жисмоний шахсларнинг бошқа жисмоний шахсдан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек, текинга олган пул шаклидаги даромадлари солиққа тортилмайди.

Картадан картага пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилиши ҳақидаги хабар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда картадан картага (P2P) пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилгани ҳақида хабарлар юзасидан Солиқ қўмитаси расмий муносабат билдирди.

Маълумотларга кўра, жисмоний шахсларнинг бошқа жисмоний шахсдан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек, текинга олган пул шаклидаги даромадлари солиққа тортилмайди. Яъни бир жисмоний шахсдан бошқа жисмоний шахсга пул ўтказиш (P2P) операциялари солиққа тортилмайди.

Аввалроқ Солиқ қўмитаси ва банк вакиллари билан P2P ўтказмалари учун ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш масалалари муҳокама қилинган эди. 2023 йил 1 майдан жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмаларини амалга оширувчи ташкилотлар кўрсатилган хизматлар учун комиссия олинишидан қатъи назар, электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириши ва тақдим этиши белгиланган.

Учрашув ахборот алмашинувини тартибга солиш ва техник интеграцияни соддалаштириш мақсадида ташкил этилган. Учрашувда жисмоний шахсдан жисмоний шахсга пул маблағлари ўтказилганда солиқ муносабатлари юзага келмаслиги ва жисмоний шахсларда солиқ тўлаш мажбуриятлари пайдо бўлишидан хавотирланиш асоссиз эканлиги таъкидланган.

Mashhur yangiliklar