20 Aprel 2023, 14:51 Iqtisod

Йил бошидан бери Тошкентда эски уйлар нархи 32 фоизга ошди

Шунингдек, уй-жой нархининг сезиларли ўсиши Андижон — 32,2 фоиз ва Фарғона — 37,7 фоиз вилоятларида кузатилди.

Йил бошидан бери Тошкентда эски уйлар нархи 32 фоизга ошди

Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги талаб ўзгаришлар таҳлил қилинди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.

Март ойида кўчмас мулк бозорида фаолликнинг бироз пасайиши қайд этилди. Баҳорнинг биринчи ойида олди-сотди битимлари сони 7,3 фоизга камайиб, қарийб 21 мингтани ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг мос даврида сотувлар ҳажми 2,9 фоизга ўсган.

Умуман олганда, 2023 йилнинг 1-чораги натижаларига кўра сотувлар 2,7 фоизга ўсиб, шартномалар сони 61 мингдан ошди. Шу билан бирга, 2021 йилнинг 1-чораги бўйича ўсиш 5 фоизни ташкил этди.

Иккиламчи кўчмас мулк бозори

Ўзбекистонда иккиламчи бозорда (эски уйлар) уй-жой нархининг ўсиш суръати секинлашди. Январь ойида 1 квадрат метр учун уй-жой нархининг ўртача ўсиши — 0,9 фоиз, февраль ойида — 4,5 фоиз, март ойида — 0,2 фоиз бўлган. 2022 йил март ойидан бери иккиламчи бозор 25,4 фоизга ўсган.

Йил бошидан буён иккиламчи бозорда уй-жой нархининг сезиларли ўсиши Тошкент — 31,7 фоиз, Андижон — 32,2 фоиз ва Фарғона — 37,7 фоиз вилоятларида кузатилди. Тошкент шаҳрининг иккиламчи бозорида ой давомида нархларнинг ўсиш суръати бироз секинлашди ва март ойида 2,8 фоизни, январь ойида 1,9 фоиз, февраль ойида эса 3,8 фоизни ташкил этди. Нарх энг юқори ўсиш суръатлари Бектемир — 6,9 фоиз, Яккасарой — 3,8 фоиз ва Учтепа туманларида — 3,6 фоиз қайд этилди.

Mashhur yangiliklar