18 Yanvar 2023, 02:11 Iqtisod

Қирғизистон ўрнатган чеклов Ўзбекистонга ҳам таъсир ўтказади

Ҳукумат мамлакатдан нақд валюта олиб чиқиб кетиш бўйича вақтинчалик чекловлар ўрнатганди.

Қирғизистон ўрнатган чеклов Ўзбекистонга ҳам таъсир ўтказади

Қирғизистон ҳукумати мамлакатдан нақд валюта олиб чиқиб кетиш бўйича вақтинчалик чекловлар ўрнатганди.

Энди норезидент ва хориж фуқаролари 5 минг доллардан ортиқ, Қирғизистон фуқаролари ва резидентлар 10 минг доллардан ортиқ нақд валютани четга олиб чиқиб кета олмайди.

Шу кунгача Қирғизистондан декларация кўрсатмай, 10 минг долларгача, декларацияда қайд этиб, 100 минг долларгача ва келиб чиқиш манбаини кўрсатиб, 100 минг доллардан ортиқ нақд валюта олиб чиқиш мумкин бўлган.

Россияга нисбатан қўлланилаётган санкциялар ортидан ғарб банклари кўраётган эҳтиёткорлик ва комплаенс чоралари Қирғизистонга нақд валюта олиб келишни ҳаддан зиёд қийинлаштириб юборган.

Қирғизистон иқтисодиёти таркиби ва мундарижасига кўра нақдлик устига қурилган. Мамлакат ҳудудидан энг йирик контрабанда ва норасмий импорт каналлари ўтган. Контрабанда ва норасмий импорт нафақат ички истеъмол учун, балки қўшни давлатлар учун ҳам хаб ва транзит сифатида аҳамиятли бўлиб қолган. Бунинг ҳаммаси учун нақдлик, нақд валюта керак бўлади.

Иқтисодиётнинг нақдликка асосланган расмий ва норасмий секторлари бир кунда фаолиятини ўзгартириб қолмайди. Табиийки, мокки бизнеси эгалари ва контрабанда нақд ҳисоб-китобларни четга кўчириши оқибати ва нақд ва нақдсиз курслар ўртасидаги фарқликлар пайдо бўлиши, шунингдек, нақдликка ва уни олиб чиқишга бўлган талабни қондириш учун қўшни давлатларнинг банк инфратузилмасидан фойдаланиш ҳолатлари кенгаяди.

Mashhur yangiliklar