«Humo Air» 2022 йилда 5,5 млрд сўм зарар кўрди
2022 йилнинг биринчи ярмида компаниянинг зарари 80,2 млн сўмни ташкил этган эди.
«Humo Air» 2022 йилни 5,53 млрд сўм зарар билан якунлади. Бу Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотларида қайд этилган.
2022 йилнинг биринчи ярмида компаниянинг зарари 80,2 млн сўмни ташкил этган эди. Шундан сўнг, олти ой ичида компания яна 5,45 млрд сўм зарар кўрган. Шундай қилиб, иккинчи ярим йилликда «Humo Air» зарари қарийб 70 баробарга кўпайган.
Таққослаш учун, авиакомпания 2021 йилни 2,1 млрд сўм соф фойда билан якунлаган эди. 2022 йилда компаниянинг даромади 7,2 миллиард сўм бўлган. Бу 2021 йилга нисбатан 3,5 млрд сўмга кам.
Ўтган йилда авиакомпания хизматларнинг таннархи 12 миллиард сўм, харажатлари эса 2,6 миллиард сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткичлар 2021 йилга нисбатан мос равишда 3,9 миллиард ва 697 миллион сўмга кўп. «Humo Air» 2020 йилда «Махсус авиация ишлари бўйича авиакомпания» давлат унитар корхонаси мулки негизида ташкил этилган.