Хитойдан Ўзбекистонга навбатдаги трансчегаравий юк ташиш йўли очилди
261 та автомобил ортилган поезд Лючжоу шаҳридан Тошкент томон йўлга чиқди.
Хитой жанубидаги Лючжоу шаҳридан Ўзбекистонга «Хитой-Марказий Осиё» юк ташуви доирасида биринчи поезд жўнаб кетди. 261 та автомобил ортилган поезд 30 август куни йўлга чиқди ва икки ҳафтадан кўпроқ вақтда Ўзбекистонга етиб келади.
«Лючжоу-Тошкент» йўналиши Хитой-Европа ва Хитой-Марказий Осиё юк ташувлари доирасидаги олтинчи трансчегаравий каналга айланди. Сўнгги йилларда Лючжоу жойлашган Гуанси-Чжуан автоном вилоятининг маъмурий маркази Наннинг шаҳридаги Хитой темир йўллари бошқармаси томонидан Наннинг-Москва, Наннинг-Олмаота, Лючжоу-Москва, Лючжоу-Олмаота ва Наннинг-Тошкент йўналишида юк ташувлари очилган эди.
Ушбу каналлар орқали Гуанси-Чжуан автоном вилоятидан автомобиллар, оғир техника, озиқ-овқат ва бошқа товарлар экспорт қилинади. Лючжоу Хитойда автомобил қисмларини ишлаб чиқариш ва транспорт вос