Хитой компанияси Фарғонада беш юлдузли меҳмонхона ва савдо маркази қуради
Мулоқот чоғида Хитой компанияси томонидан лойиҳа концепцияси тақдимоти ўтказилиб, яқин муддатда лойиҳани амалга оширишга киришилиши маълум қилинди.
Хитойлик инвесторлар Фарғона шаҳрида беш юлдузли меҳмонхона ва савдо маркази мажмуаси қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Baishan Zhongtian Development компанияси раҳбари Вей Хеншан бошчилигидаги делегация вакилларини қабул қилди.
Учрашувда Хитойнинг Baishan Zhongtian Development компанияси томонидан Фарғона шаҳрида беш юлдузли меҳмонхона ва савдо маркази мажмуасини барпо этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.
2024 йил март ойида вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган илк учрашувда ушбу мажмуанинг умумий концепцияси юзасидан фикр алмашилганди. Мазкур мулоқот чоғида Хитой компанияси томонидан лойиҳа концепцияси тақдимоти ўтказилиб, яқин муддатда лойиҳани амалга оширишга киришилиши маълум қилинди.
Мавзуга оид хабарлар:
Фарғона узумлари АҚШга етказиб берилади Фарғонада автомашинадан ноқонуний олиб кирилган 270 дона смартфон аниқланди Хитой компанияси Фарғонада керамогранит плиталари ишлаб чиқариш заводини қуради Фарғонада мактабга маст ҳолатда келиб жанжал кўтарган аёл наркология диспансерига жойлаштирилди Фарғонада пневматик қуролнинг божхонадан ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди