Германиянинг KfW банки Ўзбекистонга 200 млн евро ажратади
126 млн евро Қўқон ва Марғилон шаҳарларининг ичимлик суви ва оқова сув тизимларини ривожлантириш учун ишлатилади.
«Ўзсувтаъминот» аксиядорлик жамияти Германиянинг KfW банки билан Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида ичимлик суви таъминоти ҳамда оқова сув хизматларини кўрсатиш соҳасини яхшилаш учун жами 200 миллион евролик ҳужжатлар имзолади.
Хусусан, 130 миллион евро кредит ва 70 миллион евро грант маблағларини жалб этиш бўйича англашув меморандуми, «Йўл харитаси» ва грант битими имзоланди. Бунда 126 млн евро — Қўқон ва Марғилон шаҳарларининг ичимлик суви ва оқова сув тизимларини ривожлантириш учун ишлатилади.
Шунингдек:
- 34 млн евро — Термиз шаҳри оқова сув тизимини яхшилаш;
- 30 млн евро — Сурхондарё вилоятининг туман марказларида оқова сув тизимини қуриш;
- 10 млн евро — КfW банкнинг Ўзбекистондаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.
Бундан ташқари, Aqua Sonsult Ingeniyeur GmbH компанияси билан Самарқанд вилоятининг 6 та туман марказлари ва шаҳарчаларида оқова сув тизимларини қуриш лойиҳасини кўзда тутувчи англашув меморандуми ҳам имзоланди.
German Vater Partnership компанияси билан имзоланган англашув меморандуми эса сувни ва электр энергиясини тежовчи инновацион технологиялар асосида бошқарув самарадорилигини ошириш, сув йўқотишларни ҳамда электр энергия харажатини камида 3−4 баробар камайтиришга эришилиши кутилмоқда.