Электромобилни уйда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади
Президент топшириғига кўра, хонадонида электромобил қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади. Кўчаларда, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда эса 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади.
10 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида энергосамарадорлик ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.
Расмий релизда айтилишича, Ўзбекистонда электромобиллар сони охирги уч йилда 10 карра ошиб, 35 мингтага етган. Жиззахда электромобил ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.
Шу муносабат билан йиғилишда давлат раҳбари электр тизимини ривожлантиришда янги зарядлаш қувватларини ҳисобга олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади. Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади.
Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилади.
Мавзуга оид хабарлар:
Jizzaxda fermer xo‘jaliklari 745 mln so‘mlik elektrdan noqonuniy foydalangani aniqlandi Namanganda 2,3 mlrd soʻmlik elektrdan noqonuniy foydalangan korxona masʼuli qoʻlga olindi Elektr energiyasini hisoblash boʻyicha yangi billing tizimi 1-avgustdan ishga tushiriladi Senat yangi tahrirdagi “Elektr energetikasi to‘g‘risida”gi qonunni maʼqulladi HET elektr isteʼmoli uchun ijtimoiy normani hisoblash tartibini tushuntirdi