Доллар курси янги рекорд даражани қайд этди
Америка валютасининг сўмга нисбатан курси 16 сўмга ошиб, 12 448 сўмни ташкил этди.
2 февраль валюта биржасида доллар курси янги максимал даражага кўтарилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Регулятор Америка валютасининг расмий курсини 12 448 сўм этиб белгилади. Кун давомида курс 15 сўм 1 тийинга ошди.
Регуляторнинг 23 январдаги эълон қилган валюталар курсида АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси 12 435 (+11,95) сўмни ташкил қилганди.
2023 йилнинг 10 август куни Америка валютасининг расмий курси биринчи маротаба 12 минг сўм чегарасидан ўтганди. Ундан кейин Марказий банк бу бўйича изоҳ берди.
Асосий савдо-ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг сезиларли қадрсизланиши ички валюта бозоридаги таклиф ҳажмига салбий таъсир кўрсатди. Натижада, ички валюта бозорида сўм алмашув курси девальвацияси суръатининг бироз тезлашиши кузатилди.