


Шунингдек, давлат иштирокидаги йирик корхоналар билан кооперация асосида ташкил этилган кичик тадбиркорларга товарларини йилига 10 млрд сўмгача тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади.
Президент 15 ноябрь куни «Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.
Ҳужжатга кўра, 2024−2026 йилларда:
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ томонидан:
«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан:
2023 йил 15 декабргача ҳудудлар ва давлат дастурлари йўналишлари кесимида 2024 йилда 2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланади.
2024 йил 1 июлдан давлат дастурлари доирасида ажратилаётган кредитлардан самарали фойдаланиш учун кредит ажратишнинг барча босқичлари электрон платформаларда амалга оширилади.
2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача давлат харидлари махсус ахборот порталида давлат иштирокидаги йирик корхоналар билан кооперация асосида ташкил қилинган кичик тадбиркорларга ўзлари ишлаб чиқарган товарларни давлат буюртмачиларига бир йилда 10 млрд сўмгача тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга рухсат берилади.