4 Yanvar 2023, 13:22 Iqtisod

Давлат бюджети харажатлари оширилди

Қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 12 трлн сўм миқдорида белгиланмоқда.

Давлат бюджети харажатлари оширилди

29 декабрь кунги қарор билан «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга асосан 2022 йил учун:

  • Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 12 триллион сўм миқдорида белгиланмоқда;
  • Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган буджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 4 фоизи миқдорида белгиланмоқда.

Шунингдек, республика буджетидан биринчи даражали буджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари 194,8 триллион сўм этиб белгиланди.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30 декабрдан кучга кирган.

Mashhur yangiliklar