2 Fevral 2023, 00:44 Iqtisod

«Cobalt» 2022 йилда Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиль бўлди

Қўшни мамлакатда энг талабгир автомобиль брендлари рейтингида «Chevrolet» етакчилик қилди.

«Cobalt» 2022 йилда Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиль бўлди

Қозоғистонда 2022 йилда жами 123 778 дона янги енгил ва тижорий автомобиллар харид қилинган бўлиб, энг талабгир автомобиль брендлари рейтингида «Chevrolet» етакчилик қилди.

Маълум қилинишича, Қозоғистон автомобиль бозорида «Chevrolet» 34 289 дона (27,7 фоиз) сотувдаги улуши билан етакчилигини мустаҳкамлаган. «Hyundai» 28 864 (+27 фоиз) сотув билан иккинчи поғонани эгаллаган бўлса, «Kia» 14 421 (11.65 фоиз) дона автомашина сотиб рейтингда учинчи бўлган.

Қозоғистонликлар томонидан энг кўп харид қилинган автомобиль моделлари орасида «Cobalt» 23 178 дона сотуви билан биринчиликни сақлаган ҳолда, энг талабгир модель бўлиб 2022 йилни якунлаган.

Mashhur yangiliklar