26 января 2023, 09:55 Иқтисод

Бешта вилоятда тадбиркорлар сони камайди

Президент мутасаддиларга икки ҳафта муддат берди.

Бешта вилоятда тадбиркорлар сони камайди

Шавкат Мирзиёев раислигида 25 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида тадбиркорлик субъектларини кўпайтириш бўйича янги ёндашувларни жорий қилиш зарурлиги қайд этилди.

Ўтган йили Бухорода — 8 та, Наманган, Сурхондарё ва Сирдарёда — 2 тадан, Тошкент вилоятида — 1 та туманда янги ташкил этилган тадбиркорлар сони 2021 йилга нисбатан 30–40 фоизга камайган.

Давлат раҳбари энг оғир аҳвол Андижон, Термиз ва Когон шаҳарлари, Жалақудуқ, Марҳамат, Олот, Қоракўл, Шофиркон, Мингбулоқ ва Қибрай туманларида эканини қайд этиб, ушбу ҳудудлар ҳокимларининг бу борадаги фаолияти қониқарсизлигини кўрсатиб ўтди.

Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга икки ҳафта муддатда ушбу туманларга бориб, мавжуд шароитларни ўрганиб, уларнинг ҳар бири бўйича тадбиркорликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Машҳур янгиликлар