18 Mart 2023, 10:12 Iqtisod

Байрам кунлари ҳам валюта айирбошлаш шохобчалари ишлайди

Шунингдек, банклардаги халқаро пул ўтказмалари шохобчалари ҳам фаолият кўрсатади.

Байрам кунлари ҳам валюта айирбошлаш шохобчалари ишлайди

Ўзбекистонда аҳолига валюта операцияларини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 18–22 март кунлари ҳам тижорат банкларининг валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади.

Шу билан бирга, куннинг исталган вақтида чет эл валютасини айирбошлаш имконини берадиган «24/7» режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ўрнатилган.

Бундан ташқари, жисмоний шахслар банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали банк карталаридан фойдаланиб, масофадан валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятидан ҳам фойдаланиши мумкин.

Mashhur yangiliklar