16 Yanvar 2023, 11:13 Iqtisod

Қарздорлик учун хонадонлар электр ва газдан узилмайди

Икки ой муддатда хориждан малакали мутахассислар олиб келинади.

Қарздорлик учун хонадонлар электр ва газдан узилмайди

Шавкат Мирзиёев раислигида 16 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда совуқ кунларда қарздорлик деб, хонадонларни электр ва газдан узилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

Йиғилишда икки ой муддатда хориждан малакали мутахассисларни олиб келиб, бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича амалий ишларни бошлаш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, энергия таъминотида қаерда узилиш бўлган бўлса, унинг сабабларини кўрсатиб, оқибатлари қанча муддатда бартараф этилишини одамларга тушунарли тарзда етказиш зарурлиги қайд этилди.

Mashhur yangiliklar