3 Avgust 2023, 09:33 •Iqtisod
Ҳар бир тадбиркорга алоҳида солиқчи бириктирилади
1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлар ер ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этмайди, 2024 йилдан эса кичик бизнес субъектлари электрон ҳисобот тизимига ўтади.
Ўзбекистонда ҳар бир тадбиркорнинг муаммосини ҳал қилиш учун алоҳида солиқ ходими масъул бўлади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 2 август куни Тошкент вилоятида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди.
Бунда йиллик айланмаси:
- 1 млрд сўмгача бўлган микро бизнес вакиллари билан маҳалладаги солиқ ходимлари;
- 10 млрд сўмгача бўлган кичик тадбиркорлар билан туман солиқ раҳбари ва унинг ўринбосарлари;
- 100 млрд сўмгача бўлган ўрта бизнес корхоналари билан вилоят солиқ раҳбари ва унинг ўринбосарлари;
- 100 млрд сўмдан юқори бўлган йирик корхоналар билан эса Солиқ қўмитаси ўринбосарлари шахсан ишлаб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиб боради.
1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари ер ва мол-мулк солиқлари бўйича ҳисобот топширмайди. Бу ишлар билан маҳаллага бириктирилган солиқчилар шуғулланади.
2024 йил 1 январдан эса кичик бизнес субъектлари ва фермерларнинг ҳисоботини солиқ идоралари электрон шаклда юритадиган тизим бўлади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитасига солиқ идораларини коррупциядан холи тузилмага айлантириш, ходимларининг маънавий-ахлоқий қиёфасини яхшилаш бўйича тизим яратиш топширилди.
Soʻnggi yangiliklar
Surxondaryoda 2 mlrd so‘mlik gazdan noqonuniy foydalangan zapravka aniqlandi
27 Noyabr 2024, 19:22O‘zbekistonda hafta oxirida qor yog‘ishi mumkin
27 Noyabr 2024, 18:46O‘zbekistonning Chernogoriyadagi birinchi elchisi tayinlandi
27 Noyabr 2024, 18:04Jamg‘arib boriladigan majburiy pensiya badallarini hisoblashning yangi tartibi tasdiqlandi
27 Noyabr 2024, 17:28Namanganda sex 2,1 mlrd so‘mlik elektrdan noqonuniy foydalangani aniqlandi
27 Noyabr 2024, 16:45Janubiy Farg‘ona kanaliga Damas avtomobili tushib ketdi
27 Noyabr 2024, 16:10Og‘ir kasallikka chalingan mahkumlar jazoni o‘tashdan ozod qilindi
27 Noyabr 2024, 15:34Toshkentdagi ayrim avtobuslar harakati yo‘nalishi vaqtincha o‘zgartiriladi
27 Noyabr 2024, 14:55