6 Fevral 2023, 08:43 Iqtisod

Ангренда қалбаки пул тайёрлаб сотган шахслар қўлга олинди

Улар 1,5 миллион сўм сохта пулни 400 минг сўмга сотаётган вақтда ушланган.

Ангренда қалбаки пул тайёрлаб сотган шахслар қўлга олинди

Тошкент вилояти Ангрен туманида қалбаки пул тайёрлаб сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, тезкор суриштирувлар давомида, бир бирига уланиб кетган мазкур жиноят занжири узилиб, ишга алоқадор бўлган яна 4 нафар (29-47 ёшли) шахслар процессуал тартибда қўлга олинган.

Улар 1,5 миллион сўм пулни 400 минг сўмга сотаётган вақтда ушланган ва яна қиймати 1,5 миллион сўмга тенг бўлган қалбаки 100 минг сўмлик купюралар ва рангли принтер далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Аниқланишича, ушбу шахслар аввалроқ ҳам 5 миллион сўмга тенг бўлган қалбаки пул купюраларини чоп этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mashhur yangiliklar