2 Fevral 2023, 00:30 Iqtisod

Алишер Усмоновнинг бойлиги 1 млрд долларга кўпайди

Энг бой россиялик миллиардерлар йил бошидан бери 16,1 млрд доллар даромад қилди.

Алишер Усмоновнинг бойлиги 1 млрд долларга кўпайди

2023 йилда россиялик миллиардерларнинг бойлиги 16,1 миллиард долларга ошди. Ҳисоб-китоблар миллиардерларга тегишли бўлган компаниялар акцияларининг қиймати асосида амалга оширилди.

«Bloomberg» агентлиги маълумотларига кўра, йил бошидан буён энг кўп даромадни «Lukoil» компанияси раҳбари ва асосий эгаси Вагит Алекперов олди. Унинг бойлиги 2,5 млрд долларга кўпайиб 17,9 млрд долларга етди.

Северстал компаниясининг асосий эгаси Алексей Мордашов 1,54 млрд долларга бойиган бўлса, Норилск Никель компанияси раҳбари Владимир Потанин бойлиги 1,32 млрд долларга кўпайган.

Шунингдек, январь ойида «Wildberries» эгаси Татяна Бакалчук (+1,16 млрд доллар), «Novatek» ҳаммуаллифи ва бошқарув раиси Леонид Михелсон (+1,12 млрд доллар) ва USM холдинг асосчиси Алишер Усмонов (+1,06 млрд доллар) 1 млрд доллардан ортиқ даромад олди.

Mashhur yangiliklar