12 Oktabr 2023, 09:33 Iqtisod

Абдулла Арипов Чехия президенти Петр Павел билан учрашди

Чехияга ташрифда умумий қиймати 800 млн евродан зиёд инвестиция битимлари ва савдо шартномалари имзоланди.

Абдулла Арипов Чехия президенти Петр Павел билан учрашди

Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Чехияга расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакат президенти Петр Павел билан учрашув ўтказилди.

Бош вазир Абдулла Арипов Чехия президентига давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. Учрашувда савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, туризм, қишлоқ хўжалиги, маданий-ҳуманитар, туризм, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Чехияга расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакатнинг «Шкода», «Омнипол», «Кристал Богемия», «Примако» ва бошқа фирма ҳамда компаниялари вакиллари билан тегишли йўналишлар бўйича ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга қаратилган икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилди. Чехияга ташриф якунлари бўйича умумий қиймати 800 миллион евродан зиёд инвестиция битимлари ва савдо шартномалари имзоланди.

Mashhur yangiliklar