АҚШ Алишер Усмоновни санкциялар рўйхатига киритди
Шунингдек, рўйхатга тадбиркор Геннадий Тимченко, Давлат думаси депутати Сулаймон Керимов ва бошқа бир қатор йирик тадбиркорлар ҳам киритилган.
АҚШ Россияга қарши санкциялар доирасида Алишер Усмоновни «қора рўйхат»га киритди, деб хабар бермоқда Spot Швейцариянинг Handelszeitung нашрига таяниб.
Алишер Усмонов билан бирга рўйхатга тадбиркор Геннадий Тимченко, Россия Давлат думаси депутати Сулаймон Керимов ва бошқа бир қатор йирик тадбиркорлар ҳам киритилган.
Маълумот ўрнида, Украинада уруш бошлангандан кейин Европа Иттифоқи, АҚШ ва йирик халқаро молия ташкилотлари Россияда фаолият олиб борувчи сиёсатчилар, тадбиркорлар ва бошқаларга қарши санкциялар жорий эта бошлаган.
2022 йил март ойида Европа Иттифоқи санкциялар рўйхатини кенгайтирди ва унга USM ҳолдинг асосчиси, келиб чиқиши асли ўзбекистонлик бўлган рус миллиардери Алишер Усмоновни ҳам киритди. Кейинчалик АҚШ томонидан Алишер Усмоновнинг мулки, жумладан, супер яхтаси ва самолётидан фойдаланишга тақиқ қўйилди. Италиянинг Сардиния оролида эса Усмоновнинг мол-мулклари мусодара қилинди.