9 Noyabr 2023, 00:18 Iqtisod

2024 йилдан цемент учун оҳактош бўйича солиқ ставкасини 2 баравар камайтириш таклиф этилмоқда

Таклиф маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш учун илгари сурилган. Бу бюджет тушумлари 160 млрд сўмга камроқ бўлишига олиб келиши прогноз қилинмоқда.

2024 йилдан цемент учун оҳактош бўйича солиқ ставкасини 2 баравар камайтириш таклиф этилмоқда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йилдан бошлаб ер қаъридан фойдаланганлик учун цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактош бўйича белгиланган 1 тонна учун 22 минг 500 сўмлик солиқ ставкасини 11 минг 250 сўмгача пасайтиришни таклиф қилмоқда. Мазкур таклиф бўйича 2024−2026 йиллар бўйича бюджетномада маълумот берилган.

Шунингдек, цемент ишлаб чиқариш учун фақат кўмирдан фойдаланувчи заводлар учун белгиланган камайтирилган солиқ ставкалари бекор қилинмоқда. Бундан ташқари, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича алоҳида турдаги, қатъий белгиланган солиқ ставкалари (цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактошдан ташқари) 12 фоизга индексация қилинмоқда.

Mashhur yangiliklar