2023 йилда Ўзбекистонда хорижий компанияларнинг фаоллиги сезиларли даражада камайди
Хитой мамлакатдаги компаниялар сони бўйича Туркияни ортда қолдириб, иккинчи ўринни эгаллади.
Ўтган йил якуни бўйича Ўзбекистонда хорижий компанияларнинг ишбилармонлик фаоллиги сезиларли даражада пасайди.
1 январь ҳолатига, мамлакатда хорижий капитал иштирокида 14 мингдан ортиқ корхона ва ташкилот фаолият кўрсатмоқда.
Улардан 9396таси хорижий компаниялар, қолганлари эса қўшма корхоналар ҳисобланади. 2022 йилга нисбатан уларнинг сони 11 фоиздан кўпроққа камайди.
Россия хорижий компаниялар сони бўйича биринчи ўринда қолди. Бироқ, ўтган йил давомида мамлакат корхоналари сони 3,5 фоизга камайиб, 3044 тани ташкил этди.
Хитой Туркияни ортда қолдириб, иккинчи ўринни эгаллади. 2023 йилда Хитой капитали иштирокидаги компаниялар сони 9 фоизга ошиб, 2337 тага етди.
Бундан ташқари, Туркия, Қозоғистон ва Жанубий Корея корхоналари Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллигини сезиларли даражада пасайтирган.
Масалан, Туркия капитали иштирокидаги корхоналар 14,6 фоизга (1883 та корхона), Қозоғистон — 15,5 фоизга (1064 та), Жанубий Корея — 20,9 фоизга (736 та) камайган.
Ўтган йили пасайиш динамикаси бошқа мамлакатлар, жумладан, АҚШ (-11,6 фоиз), Қирғизистон (-12,9 фоиз), Озарбайжон (-11%) ва Тожикистон (-8,9 фоиз) ўртасида кузатилган.