30 Mart 2024, 17:36 Iqtisod

2023 йилда бюджет харажатлари даромадлардан 5 млрд долларга ошиб кетган

Давлат харажатларининг кескин ошиши ва даромадларнинг мутаносиб тарзда ўсмагани оқибатида бюджет тақчиллиги режадагидан салкам 2 баробарга ошиб кетиб, ЯИМга нисбатан 5,5 фоизга етган.

2023 йилда бюджет харажатлари даромадлардан 5 млрд долларга ошиб кетган

2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети даромадлари – 321 трлн сўмни, харажатлари эса – 380 трлн сўмни ташкил этган.

Консолидациялашган бюджет даромадлари ва харажатлари ўртасидаги фарқ 59 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотнинг 5,5 фоизи миқдорида бўлган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

59 трлн сўмлик дефицит – Марказий банкнинг ўтган йил учун ҳисобланган АҚШ долларининг сўмга нисбатан ўртача курси (11 741 сўм)га мувофиқ, 5 млрд 25 млн доллардан кўпроқни ташкил этади.

Mashhur yangiliklar