3 Yanvar 2023, 15:53 Iqtisod

1 трлн сўм марказлашмаган инвестициялар жалб қилинади

Президентнинг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури бўйича қарори эълон қилинди.

1 трлн сўм марказлашмаган инвестициялар жалб қилинади

Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарор билан 2023-2025 йиллар учун қуйидагилар тасдиқланди:

  • марказлашган ва марказлашмаган инвестицияларни ўзлаштиришнинг йиғма мақсадли кўрсаткичлари;
  • тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестиция ва кредитларни ўзлаштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари.

2023-2025 йиллардаги инвестиция дастури доирасида жами капитал қўйилмалари 1 триллион 214,9 миллиард сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Шундан:

  • марказлашган инвестициялар — 193,6 миллиард сўмни;
  • марказлашмаган инвестициялар — 1 триллион 21 миллиард сўмни ташкил этади.

Mashhur yangiliklar