1 июндан олий маълумотли боғча тарбиячиларининг маоши ошади
Давлат боғчаларида ишловчи олий маълумотли педагог ходимларнинг маоши мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади. Бу президент қарорида белгиланган.
Давлат раҳбарининг 2023 йил май ойида имзолаган қарорига асосан 2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлариникига тенглаштирилиши лозим.
Амалдаги қонунчиликка кўра, давлат боғчаларининг олий маълумотли тарбиячи-методист, тарбиячилари 1 млн 203 минг 660 сўм олиши белгиланган. Мактабларнинг олий маълумотли бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари эса 2 млн 90 минг 399 сўм олади.
Шундан келиб чиқилса, бакалавр дипломига эга боғча тарбиячиларининг маоши 2 млн сўмдан оширилиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили май ойида президентга қилинган мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимотида иш ҳақи ставкалари оширилиши ҳақида маълумот берилганди.
Мавзуга оид хабарлар:
Andijondagi bog‘chada bolalarni nazoratsiz qoldirgan tarbiyachi ishdan olindi Surxondaryoda bog‘cha tarbiyachisi 5 yoshli bolani kaltakladi Бухородаги боғчада болалардан бирининг отаси бошқа болага жароҳат етказди Жиззахда болаларни оёқ кийим билан урган тарбиячи ишдан бўшатилди Наманганда боғча тарбияланувчилари қабристонга олиб борилгани аниқланди