31 Dekabr 2022, 13:25 Iqtisod

Термиздаги газ заправкалар фаолияти тўхтатилди

Бу чора шаҳар аҳолисига узлуксиз газ етказиб бериш мақсадида қўлланилмоқда.

Термиздаги газ заправкалар фаолияти тўхтатилди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида газ заправкалари фаолияти 31 декабрь куни вақтинча тўхтатилди.

Қайд этилишича, бу чора Термиз шаҳрида аҳоли хонадонларини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Шу сабабли табиий газ истеъмолчиларини 2022 йил 31 декабрь куни соат 12:30 дан бошлаб табиий газ таъминоти  вақтинча тўхтатилган.

Термиз шаҳрида жойлашган «Афтотраф» ва «Норалибек имкон барака» МЧЖ соат 15:00 гача ўз иш фаолятини давом этиради. «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали  етказилган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчиларидан узр сўраган.

Mashhur yangiliklar