21 Avgust 2023, 12:43 Iqtisod

Ўзбекистон қонунчилиги ЖСТ келишувларига уйғунлаштирилади

Вазирлар Маҳкамасига жорий йилнинг 1 октябригача товарларни импорт қилиш учун лицензия бериш жараёнини автоматлаштириш бўйича таклифлар киритиш вазифаси юкланди.

Ўзбекистон қонунчилиги ЖСТ келишувларига уйғунлаштирилади

2025 йил 1 январдан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини олиб киришда божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдоридаги божхона расмийлаштируви йиғими бекор қилинади.

Вазирлар Маҳкамасига жорий йилнинг 1 октябригача товарларни импорт қилиш учун лицензия бериш жараёнини автоматлаштириш бўйича таклифлар киритиш вазифаси юкланди.

«Ўзбекистон қонунчилиги жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштирилиши муносабати билан айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги президент фармони имзоланди.

Қайд этилишича, 2024 йил 1 январдан бошлаб:

  • алоҳида давлатлардан олиб кириладиган маҳсулотларнинг мувофиқлигини мажбурий баҳолашдан озод этиш тартиби бекор қилинади;
  • импорт товарларни давлат тилида маркировка қилиш тартибига ўзгартириш киритилади.

Шунингдек, 2025 йил 1 январдан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини олиб киришда божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида божхона расмийлаштируви йиғими бекор қилинади. Президент мазкур тўлов бекор қилиниши муносабати билан 2024 йилгача тегишли вазифаларни амалга оширишни муқобил молиялаштириш бўйича таклифлар киритиш юзасидан топшириқ берди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасига жорий йилнинг 1 октябригача товарларни импорт қилиш учун лицензия бериш жараёнини автоматлаштириш (рақамлаштириш) бўйича, 2024 йилнинг 1 январига қадар транспорт харажатларини компенсация қилиш учун субсидия бериш тизимини Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослаштириш бўйича таклифлар киритиш вазифаси юкланди.

Mashhur yangiliklar