«Фара Ташкентский» номли сериал суратга олинмоқда. У нима ҳақда бўлади?
«Salom Social Media» томонидан жорий йилда кўплаб сериалларни яратиш ишлари бошлаб юборилди.
«Salom Social Media» томонидан жорий йилда кўплаб сериалларни яратиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда сериал продюсери Шахрух Муртазаев хабар берди.
«Фара Ташкентский» сериали реал воқеаларга асосланган бўлиб, унда 1980–1990 йилларда кўча безорилиги билан шуғулланган кишиларнинг ҳаётида содир бўлган бадий тўқимани гавдалантиради.
Шахрух Муртазаев сериал суратга олиш ишлари аллақачон бошланганини маълум қилди. Сериал продюсери 80–90 йиллар руҳини гавдалантириш учун кўплаб бино ва уйлар макети ясалганини ва булардан кейинчалик ҳам бошқа лойиҳаларда фойдаланиш кўзда тутилаётганини маълум қилди.
«Бундан ташқари, биз бош роль учун кўплаб актёрларни пробага чақирдик. Шулардан бизга энг кўп Жавоҳир Зокиров ижроси маъқул тушди. Шунингдек, Бобур Прматов, Малика Азизова, Муяссар Бердиқулов ва бошқа актёр-актрисаларни сериалда кўришингиз мумкин», — дейди Шахрух Муртазаев