10 Avgust 2023, 09:50 Iqtisod

Стокгольмдан Тошкентга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

Дипломатик ваколатхона ходимлари томонидан авиақатновларни йўлга қўйишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича сўровнома ўтказилган.

Стокгольмдан Тошкентга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

Швеция пойтахти Стокгольмдан Тошкентга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

Бу бўйича Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонасида «Swedavia Airports» ва «Aviareps» компаниялари масъуллари билан музакаралар ташкил этилди.

Учрашувда Стокгольм—Тошкент—Стокгольм йўналиши бўйлаб авиақатновларни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, авиақатновларни йўлга қўйишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича дипломатик ваколатхона ходимлари томонидан сўровнома ўтказилган бўлиб, учрашувда унинг натижалари ва бошқа иқтисодий жиҳатлари маълум қилинди.

Музокаралар якунида икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш ҳамда келгусида муҳокамаларни Ўзбекистоннинг тегишли идоралари билан давом эттиришга келишилди.

Mashhur yangiliklar