1 Avgust 2023, 23:19 Layfstayl

Бразилияда дунёдаги энг кекса одам вафот этди

У бутун умри давомида чорвачилик билан шуғулланган, бундан атиги тўрт йил олдин от минишни тўхтатган.

Бразилияда дунёдаги энг кекса одам вафот этди
Фото: «Rambler»

Бразилияда дунёдаги энг кекса одам Хосе Паулино Гомес 128 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар бермоқда.

Эркакнинг ёши маҳаллий муниципалитетнинг рўйхатга олиш идораси томонидан 1895 йил 4 август сифатида кўрсатилган ёзувларига кўра аниқланган. Ўлимга полиорган етишмовчилиги сабаб бўлган, шу сабабли у сўнгги кунларда тўшакка михланиб қолгани хабар берилмоқда.

Гомес 28 июль куни Коррего-ду-Кафе шаҳридаги уйида вафот этди. У бутун умри давомида чорвачилик билан шуғулланган, бундан атиги тўрт йил олдин от минишни тўхтатган. «У жуда оддий, жуда камтар эди. Унинг ўзига хослиги шундаки, у ҳар қандай саноатлашган нарсаларни ёқтирмасди, фақат қишлоқда етиштирилган табиий маҳсулотларни истеъмол қилган», — деди Гомеснинг набираларидан бири.

Mashhur yangiliklar