31 Iyul 2023, 17:26 Iqtisod

Бюджет тақчиллигининг чекланган миқдори кескин оширилиши кутилмоқда

Йил охиригача асосий капиталга инвестициялар 29,6 млрд долларга, экспорт 23,6 млрд долларга етказилиши режа қилинмоқда

Бюджет тақчиллигининг чекланган миқдори кескин оширилиши кутилмоқда
Фото: «NOVA24»

Ўзбекистон ҳукумати 2023 йилда консолидациялашган бюджет тақчиллигининг ЯИМга нисбати 5 фоиздан юқори бўлмаслигини таъминлаш ниятида. Бу Президент администрацияси эълон қилган президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Лойиҳа — «Ўзбекистон—2030» стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш чоралари ҳақида. Ундаги иқтисодий мўлжалларда жорий йил ЯИМ ўсиши камида 5,3–5,5 фоиз, инфляция 9–9,5 фоизгача, бюджет дефицити 5 фоизгача бўлишини таъминлаш назарда тутилган.

Йил охиригача асосий капиталга инвестициялар 29,6 млрд долларга, экспорт 23,6 млрд долларга етказилиши режа қилинмоқда. Иқтисодиёт ва аҳолига йил якунига қадар 55,6 млрд куб/метр табиий газ етказиш кўзда тутилган.

2023 йилги давлат буджети тўғрисидаги қонун билан, жорий йилда консолидациялашган буджет тақчиллигининг чекланган миқдори ЯИМга нисбатан 3 фоизи миқдорида белгиланган. Қонунга кўра, йил давомида давлат буджетини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан дефицитни молиялаштириш учун олинадиган қарзлар миқдори 2,0 млрд доллардан ошмаслиги керак.

Mashhur yangiliklar