11 Yanvar 2023, 10:22 Iqtisod

Жиззахда электромобил ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Чирчиқда қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластери тўлиқ қувватга чиқарилади.

Жиззахда электромобил ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда бир ой муддатда 2023 йилда саноатни 14 фоизга ошириш бўйича саноат ва инвестиция дастурларини қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилди.

Қайд этилишича, Самарқандда минерал ўғит, Навоийда қуруқ цианид тузи ва техник газ ишлаб чиқариш лойиҳаларини тезлаштирилади. 1 июнга қадар Пистали конида 6-гидрометаллургия заводини ишга туширилади.

Шунингдек, август ойида «Ёшлик-1» мис кони негизида 3-мисни бойитиш фабрикаси лойиҳасини якунлашни таъминлаш топширилган. Автомобилсозлик тармоғида ўсишни таъминлаш учун ҳам қатор вазифалар белгиланган.

Хусусан, 1 сентябрга қадар хусусий инвесторларни жалб қилиб, Жиззахда электромобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйилади. Андижонда замонавий қуюв цехини, Чирчиқда қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластери тўлиқ қувватга чиқарилади.

Mashhur yangiliklar