17 Iyul 2023, 13:34 Iqtisod

Фарғонада 18 млрд сўмдан ортиқ электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Энг кўп ноқонуний ҳолатлар Қўқон ва Марғилон шаҳарлари, Бешариқ, Бувайда, Боғдод ҳамда Учкўприк туманлари ҳиссасига тўғри келади.

Фарғонада 18 млрд сўмдан ортиқ электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

2023 йилнинг 6 ойи давомида Фарғона вилояти бўйича жами 3 549 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, мазкур ҳолатлар учун 18 млрд 570,0 млн сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб ишлари бажарилган.

Шундан, аҳоли истеъмолчилари томонидан 2 326 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган, ушбу ноқонуний ҳолатлар юзасидан умумий 5 млрд 701,3 млн сўм қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.

Бундан ташқари, улгуржи истеъмолчилар томонидан 1 223 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий ҳисобда 12 млрд 869,0 млн сўмга қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.

Энг кўп ноқонуний ҳолатлар Қўқон ва Марғилон шаҳарлари, Бешариқ, Бувайда, Боғдод ҳамда Учкўприк туманлари ҳиссасига тўғри келади.

Mashhur yangiliklar