7 Yanvar 2023, 09:47 Iqtisod

«Қамбарота-1 ГЭС»ининг қурилиши бўйича йўл харитаси тасдиқланди

Лойиҳа доирасида 1860 МВт қувватли гидроэлектр станцияси ишга туширилади.

«Қамбарота-1 ГЭС»ининг қурилиши бўйича йўл харитаси тасдиқланди

6 январь куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари томонидан «Қамбарота-1 ГЭС»нинг қурилиш лойиҳаси бўйича «йўл харитаси» имзоланди.

Ҳужжат билан томонлар лойиҳани амалга оширишнинг асосий шартлари ва зарур чора-тадбирларини белгилаб олди. Мазкур ГЭС Марказий Осиё мамлакатларининг электр ва сув таъминотида муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Лойиҳа доирасида 5,4 млрд куб метрга тенг сув омбори ва 1860 МВт қувватли гидроэлектр стансияси ишга туширилади. Натижада йилига ўртача 5,6 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

Mashhur yangiliklar