6 Yanvar 2023, 11:35 Iqtisod

Алишер Қодиров аёлларнинг иш кунини қисқартиришни таклиф қилди

Депутат аёлларнинг иш кунини бир соат кеч бошлаб, бир соат эрта тугатиш таклифи билан чиқди.

Алишер Қодиров аёлларнинг иш кунини қисқартиришни таклиф қилди

Халқ таълими вазирлиги томонидан фарзанди МТТга бораётган буджет ташкилотида ишлайдиган аёлларнинг иш ҳақи камайтирилмаган ҳолда иш вақтини қисқартириш белгиланди.

Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров муносабат билдирди. Унга кўра, боғчадан фарзандини вақтида олишига вазифаси халақит бераётган аёлларга иш вақтини қисқартириш жуда яхши, лекин бу масаланинг ярми ҳисобланади.

«Ишлайдиган, оилали аёллар учун эрталаб ишга бир соат кечроқ келиш ва иш вақтидан бир соат вақтлироқ кетишни расмийлаштириш керак. Аёл ходимнинг иш самарадорлиги сезиларли ошади, оилада муҳит ўзгаради.

Қолаверса, натижа кўп ишлаш эмас, самарали ишлашнинг ҳосили эканини ҳамма тан олмаса ҳам, жуда яхши билади», — дея фикр билдирган Алишер Қодиров.

Mashhur yangiliklar