13 Aprel 2023, 16:19 Iqtisod

Ўзбекистонда 2023 йилда кўп қаватли уй-жойлар қуриш 90 мингтага етказилади

38 та «Янги Ўзбекистон» массивларининг ўзида 31 мингта квартиралар қурилиши белгиланмоқда.

Ўзбекистонда 2023 йилда кўп қаватли уй-жойлар қуриш 90 мингтага етказилади

«Янги Ўзбекистон» ва бошқа давлат дастурлари доирасида қурилган массивларнинг бўш ерларида кўп қаватли уй-жойлар қуришни давом эттириш ва 2023 йилда қуриш ҳажмларини 90 мингтага етказиш таклиф этилмоқда.

Бунда:

  • 38 та «Янги Ўзбекистон» массивларида 31 мингта, бошқа давлат дастурларидаги массивларда 8 мингта, хусусий пудрат ташкилотлари ҳисобидан 51 мингта квартиралар қурилиши белгиланмоқда;
  • «Янги Ўзбекистон» массивларини кенгайтириш ҳамда 9 та янги массивларни ташкил қилиш учун 140 га қишлоқ хўжалиги ерларининг тоифаси ўзгартирилмоқда ва ҳокимлар зиммасига ажратиладиган ерларнинг 5 баравари миқдорида янги ерларни ўзлаштириш вазифаси юкланмоқда;
  • массивларнинг ички йўлларини қуриш Автомобиль йўллари қўмитаси зиммасига юкланмоқда;
  • темир-бетон корхоналарида замонавий лабораториялар ташкил этилиши ва бунинг учун «Саноат қурилиш банк» АТБ томонидан 10 миллион доллар кредит линияси ажратилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, қурилиш, адлия, иқтисодиёт ва молия идоралари вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан «Реновация тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланяпти. Ҳудудларда сув, оқова, электр, газ, йўл инфратузилмасини яхшилашга инвестор-девелоперларни жалб қилиш, шунингдек, сейсмик хавфсизлик ва қурилишда назоратни кучайтириш бўйича алоҳида қарор лойиҳалари ишлаб чиқилиши назарда тутилмоқда.

Mashhur yangiliklar