12 Aprel 2023, 02:27 Iqtisod

Ўзбекистонда ёшларни замонавий касбларга ўқитиш учун 100 млрд сўм ажратилади

Ёшларга касбга ўқиш, меҳнат қуроли, уруғ-кўчатга субсидия каби турдош хизматлардан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш имконияти яратилади.

Ўзбекистонда ёшларни замонавий касбларга ўқитиш учун 100 млрд сўм ажратилади

Ўзбекистонда жорий йилда замонавий касбларга ўқитиш учун 100 миллиард сўм ажратилади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Хабарга кўра, йиғилишда «ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларини ишлатиш тизими ҳам ўзгариши маълум қилинди. Бу жамғарма ёшларни кўпроқ касбга, тадбиркорликка ўргатиб, бандлигини таъминлашга хизмат қилиши керак бўлсада, ҳокимлар атиги 10 фоиз маблағни бандликка йўналтирган, «ёшлар дафтари» орқали кўрсатиладиган 25 та ёрдамнинг 5 тасидан фойдаланмоқда.

Шу сабабли:

  • энди ёшларга касбга ўқиш, меҳнат қуроли, уруғ-кўчатга субсидия каби турдош хизматлардан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш имконияти яратилади;
  • уруғ ва кўчат учун 2,5 миллион сўм ўша ҳудуддаги уруғ-кўчат хўжаликларидан сотиб олиш учун тўғридан тўғри берилади;
  • «Ёшлар дафтари» билан ишлашда ёшларни анимация, дизайн, логистика оператори, гид каби замонавий касбларга ўқитишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Бу тизим билан мактабларнинг 10-11-синф ўқувчилари ҳам қамраб олинади;
  • бундан буён «ёшлар дафтари» жамғармалари маблағининг камида 40 фоизи айнан касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилади;
  • жорий йилда замонавий касбларга ўқитиш учун 100 миллиард сўм ажратилади ва камида 25 минг нафар ёшлар ўқитилади. Эҳтиёжга қараб, бунга яна маблағ ажратилади.

Mashhur yangiliklar